Ссылки доступа

Экофаоллар Бишкек маъмуриятини янги йил кечасида мушакбозлик қилмасликка чақирди


MoveGreen жамоат ташкилоти вакиллари Бишкек ҳокимлигини Янги йил байрами арафасида мушак отишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

MoveGreen ташкилотининг фикрича, мушакбозлик экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатади.

“Пиротехника воситаларининг ёниши туфайли шаҳарда доимо зич тутун пардаси ҳосил бўлади. Мушакбозлик иқлим ўзгаришига салбий таъсир қиладиган карбонат ангидрид ва иссиқхона газларини ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади. Ҳавода ўнлаб оғир металлардан ташқари, ПМ2.5 нинг кичик зарралари ва оксидловчи моддалари вужудга келади. Улар нафас олиш ва инсон иммунитетига салбий таъсир қилади», - дея таъкидлади ташкилот.

Экологлар, шунингдек, Табиий ресурслар, экология ва техника назорати вазирлигидан ҳаваскор, қулбола ясалган ва бошқа пиротехника воситаларини тақиқлаш ва жарима солишни сўрамоқда.

Бишкек мерияси маълумотларига кўра, Янги йил байрами арафасида пиротехника отишлари учун шаҳар бюджетидан 755 минг сом ажратилган. Шу билан бирга, 2020 ва 2021 йилларда 31 декабрда мамлакатдаги экологик вазият туфайли мушакбозликни тақиқланган эди.

AirQuality Интернет хизмати маълумотларига кўра, Бишкек ҳавоси энг ифлосланган дунё шаҳарлари рўйхатида яна биринчи ўринни эгаллади.

Ҳар йили Бишкекда совуқ ҳавонинг бошланиши билан ҳаводаги ПМ2,5 зарралари даражаси кескин ошади. Йил бошида Динара Қутманова 2016 йилдан бери Бишкек доимий равишда дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари ўнлигидан жой олганини таъкидлади. Финляндия метеорология институтининг Бишкекдаги ҳаво сифати бўйича яқинда ўтказган тадқиқоти шуни кўрсатдики, Қирғизистон пойтахти ҳавосини ифлослантирувчи асосий манба уйларни иситиш учун ишлатиладиган кўмирдир.

XS
SM
MD
LG