Ссылки доступа

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тага қисқартирилди


Ўзбекистон президенти вазирлик ва идоралар сонини 61 тадан 28 тага қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. 20 та идора бутунлай тугатилди. Вазирликларнинг янги номлари рўйхати.

2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда ҳукуматга бўйсунувчи мустақил ижро этувчи ҳокимият органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилади. Шу билан бирга, вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилади, 20 та идора тўлиқ тугатилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 декабрь куни имзоланган фармон ва қарорида назарда тутилган, дея маълум қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Президент яқинда парламентга йўллаган мурожаатида давлат органларини оптималлаштириш режаларини маълум қилган эди.

Фармонга мувофиқ, «адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизими» жорий этилган ҳолда ижро ҳокимияти органлари ходимлари, шу жумладан, бошқарув аппарати ходимлари энг кўп 30 фоизга қисқартирилади.

Мазкур қарорга мувофиқ штат бирликларини оптималлаштириш натижасида ажратилган маблағлар ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилади, дейилади ҳужжатда.

Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида 1 январдан бошлаб ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизимини шакллантирилади.

XS
SM
MD
LG