Ссылки доступа

“Кампиробод иши”: беш нафар фаол яна ҳибсда қолди


Бишкек шаҳар суди “Кампиробод иши” деб аталган судланувчилар адвокатларининг шикоятларини кўриб чиқмоқда.

Азаттик мухбирининг хабар беришича, суд ҳайъати биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирди: парламентнинг собиқ депутати Равшан Жеенбеков ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов 2023 йил 26 февралгача 1 тергов изолятори ҳибсхонасида қолдирилди.

Учрашувда Жеенбеков иш бўйича кўплаб айбланувчиларнинг соғлиғи ёмонлашганини таъкидлади.

26 декабрь куни Бишкек шаҳар суди ҳам фуқаролик фаоллари Атай Бейшенбек, Чингиз Капаров ва Марат Баязовларни 1 тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилди. Бу ҳақда адлия идораси матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳар суди маълумотларига кўра, фаоллар 2023 йилнинг 20 февралига қадар якка тартибда сақланади.

Азаттик мухбирининг сўзларига кўра, Чингиз Капаров учун тез ёрдам бригадаси етиб келган - унинг соғлиғи ёмон экани хабар қилинган. Бундан ташқари, суд жараёнида маҳбусларнинг яқинлари иштирок этиб, судьяларни ўз яқинларини қамоқдан озод қилишга чақиришди.

Октябрь ойида 30 га яқин сиёсатчи ва фаол “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган” деган гумон билан ҳибсга олинган эди. Суд уларни икки ойга қамоққа олди, декабрь ойида эҳтиёт чораси яна икки ойга узайтирилди.

Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш борасидаги позицияси учун сиёсий таъқиб, деб ҳисобламоқда.

Ҳибсга олиш муддати узайтирилганидан сўнг, иш бўйича айбланувчиларнинг аксарияти норозилик сифатида очлик эълон қилиш ниятида эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG