Ссылки доступа

Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов ишдан олинди


Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Ўзбекистон президентининг бунга оид фармонида Боболов “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” ишдан кетгани айтилган, бироқ унинг қайси ишга ўтказилганига аниқлик киритилмаган.

Президентнинг бошқа бир фармони билан Боболовнинг ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига Улуғбек Қосимов тайинланган. Бу вазифага тайинлангунига қадар У. Қосимов Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Ўзбекистондаги иқтисодий бошқарувни танқид қилиб келган таҳлилчи, молия вазирининг собиқ ўринбосари Абдулла Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум бўлган эди.

XS
SM
MD
LG