Ссылки доступа

Боткенда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди


Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Лейлек тумани Борбордук қишлоғида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати директори Уларбек Шаршеев ва Тожикистон миллий хавфсизлиги Давлат қўмитаси Чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди..

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар департаменти хабар беришича, учрашув чоғида чегара идоралари раҳбарлари икки давлатнинг чегарадош ҳудудларида вазиятни барқарорлаштириш бўйича аввал имзоланган протоколларнинг бажарилишини кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари, қирғиз-тожик чегарасида юзага келган вазият муҳокама қилинди ва икки томонлама чегаравий ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари қайд этилди.

Томонлар қирғиз-тожик чегарасида хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлаш, осойишталик ва барқарорликни сақлаш Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлашга қўшилаётган муҳим ҳисса эканини бир овоздан таъкидладилар.

Учрашувда чегара масалаларини ҳал этишда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Музокаралар натижасида қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

-қўшма ишчи комиссия ишини 2023 йилда давом эттириш;

- томонлар прокуратураси олдида икки республика фуқароларининг томонларда жойлашган мол-мулкини қайтариш бўйича ишларни тезлаштириш масаласини қўйиш;

- давлат чегарасида томонлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига олиб келадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш.

Музокараларда Қирғизистон Республикаси Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев ва Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳам иштирок этди

XS
SM
MD
LG