Ссылки доступа

“Кампиробод иши”: яна 9 нафар судланувчи ҳибсда қолди


27 декабрь куни Бишкек шаҳар суди “Кампиробод иши” деб номланган ишда судланувчиларнинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш тўғрисидаги шикоятларини кўриб чиқишни давом эттирмоқда.

Шаҳар суди судьялар ҳайъати шикоятларни қаноатлантирмади ва Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронқулова, «Туран» партияси етакчиси Жениш Молдокматов, МСК собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева, фуқаролик фаоллари Перизат Суранов, Али Шабдан, Илгиз Шаменов, Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Кенешбек Дуйшебаев, Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Кенеш Қубаничбек Қодиров ва фаол Улукбек Маматаевни 2023 йил 20 февралгача Бишкек шаҳридаги 1-тергов изоляциясида ҳибсда қолдирди.

Азаттик мухбирининг хабар беришича, фаолларнинг яқинлари суд қароридан ғазабланган ва яқинларини уй қамоғига қўйиб юборишни талаб қилган.

Перизат Суранова манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Жаниш Бараков ҳимоячисининг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга яна бир бор тўхталиб, уни касалхонага ётқизиш учун Жазони ижро этиш хизмати рухсат бериши кераклигини таъкидлади.

Первомайский туман суди матбуот хизмати фаол Айбек Бузурманқулов устидан маҳкама жараёни адвокат келмагани сабабли 29 декабрга қолдирилганини маълум қилди.

Октябрь ойида 30 га яқин сиёсатчи ва фаол “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган” деган гумон билан ҳибсга олинган эди. Суд уларни икки ойга қамоққа олди, декабрь ойида эҳтиёт чораси яна икки ойга узайтирилди.

Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш борасидаги позицияси учун сиёсий таъқиб, деб ҳисобламоқда.

Ҳибсга олиш муддати узайтирилганидан сўнг, иш бўйича айбланувчиларнинг аксарияти норозилик сифатида очлик эълон қилиш ниятини билдирган. Аммо кейинроқ Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров ҳамда фаоллар Айданбек Акматов ва Чингиз Капаров очлик эълон қилишини тўхтатгани маълум бўлди.

Аввалроқ, 18 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Омбудсманı Атир Абдраҳматова Перизат Суранованинг аҳволи оғирлиги сабабли тез ёрдам чақирилгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG