Ссылки доступа

Фаоллар “Олмаота аэропортига ҳужум” иши бўйича гумонланувчи Айгерим Тлеужановани озод қилишни талаб қилмоқда


26 декабрь куни бир гуруҳ фаол ва журналистлар Олмаотадаги Инсон ҳуқуқлари бюросида матбуот анжумани ўтказиб, уй қамоғида сақланаётган фаол Айгерим Тлеужановани жиноий таъқибдан озод қилишни талаб қилишди.

Тергов уни Олмаота аэропортига қилинган ҳужум ишида гумонланувчи деб атамоқда. Айгерим Тлеужанова 17 ноябрдан бери уй қамоғида сақланмоқда. Фаол аввалига Олмаота аэропортига ҳужум бўйича ишда гувоҳ сифатида қатнашган, бироқ октябрь ойи охирида у гумондор мақомига ўтказилаётганини маълум қилган.

Тлеужанованинг адвокати айбловларни унинг фаол сифатидаги фаолияти билан боғлайди.

- Уни оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айблаш ноқонунийдир. У 5 январь куни мамлакатда нималар бўлаётганини билди, чунки у 3 январь куни ҳибсга олинган, ҳали ҳеч нарса бўлмаганда (3 январь куни Тлеужанова диссидент Арон Отабек хотирасига бағишланган тадбирни тарк этганидан кейин ҳибсга олинган эди). КХШТ қўшинлари мамлакатга киришини эшитганидан сўнг, у бу ҳақиқат ёки йўқлигини билиш учун аэропортга борди. У ерда (аэропортда) унга ҳеч ким жавоб бермади ва 20 дақиқадан сўнг у у ердан кетди. Шундан сўнг, Айгерим ўз партиясини тузиб, парламент сайловларида иштирок этиш истагини билдирди. У сайловда иштирок этишига тўсқинлик қилиш мақсадидаги фаоллиги учун айбланмоқда, деди унинг адвокати Айнара Айдархонова матбуот анжуманида.

Тадбирнинг яна бир иштирокчиси, журналист Динара Эгеубаеванинг айтишича, сўнгги пайтларда журналистларга босим ўтказиш ҳолатлари тез-тез учраган.

Март ойида хавфсизлик кучлари январь воқеалари вақтида аэропортга уюштирилган ҳужумни тергов қилиш доирасида Тлеужанованинг уйига тинтув билан келган эди. Қидирув қарорида Жиноят кодексининг 255-моддаси 4-қисми (“Терроризм акти”) билан қўзғатилган иш ҳақида сўз борди.

XS
SM
MD
LG