Ссылки доступа

“Кампиробод иши” бўйича ўн нафар судланувчи очлик эълон қилишини якунлади


“Кампиробод иши” деб ном олган суд ишида 10 нафар маҳбус очлик эълонини тўхтатди. Бу ҳақда Азаттикга Қирғизистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш хизмати матбуот марказида маълум қилинди.

Департамент очликни тўхтатганлар орасида олти аёл борлигини таъкидлади, аммо намойишни тўхтатган маҳбусларнинг исмларини айтмади.

Октябрь ойида 30 га яқин сиёсатчи ва фаол “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган” деган гумон билан ҳибсга олинган эди. Суд уларни икки ойга қамоққа олди, декабрь ойида эҳтиёт чораси яна икки ойга узайтирилди.

Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш борасидаги позицияси учун сиёсий таъқиб, деб ҳисобламоқда.

Ҳибсга олиш муддати узайтирилганидан сўнг, иш бўйича айбланувчиларнинг аксарияти норозилик сифатида очлик эълон қилиш ниятини билдирган. Аммо кейинроқ Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров ҳамда фаоллар Айданбек Акматов ва Чингиз Капаров очлик эълон қилишини тўхтатгани маълум бўлди.

Ҳибсга олинганларнинг яқинлари, шунингдек, Омбудсман институти вакиллари соғлиғига олиб келиши мумкин бўлган оқибатлар туфайли маҳбусларни очликни тўхтатишга чақирди. Мустақил экспертлар ва шифокорлар ҳибсдаги айрим фаоллар ва сиёсатчиларнинг очлик эълон қилиш вақтида соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар беришди.

XS
SM
MD
LG