Ссылки доступа

Экибастуздаги 48 минг абонентга электр энергияси учун 5 минг тенге ўтказилади


Марказий Осиё электр энергетика корпорацияси бошқаруви раиси Багдат Ўроль минтақавий коммуникациялар хизматида маълум қилдики, унинг компанияси Экибастузенергога Экибастуз аҳолисининг электр энергияси учун харажатларини қоплаш учун 240 миллион тенге ўтказишни режалаштирмоқда.

Тахминан беш минг тенге (тахминан 11 АҚШ доллари) 48 172 нафар электр энергияси истеъмолчисининг ҳисоб рақамига ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий Pavlodarnews.kz сайти хабар берди.

Ноябрь ойи охирида Экибастузда маҳаллий иссиқлик электр станциясидаги қозонхоналарнинг тўхтаб қолиши оқибатида юзлаб уйлар, асосан, кўп қаватли уйлар қаттиқ совуқ пайтида иссиқликсиз қолган эди. Квартираларда сув таъминоти ва канализация қувурлари музлаб қолди; иситиш йўқлиги сабабли кўпчилик электр иситгичларни улашга мажбур бўлди, тармоққа катта юк тушди, электр энергияси узилди.

Марказий Осиё электр энергетика корпорацияси бошқаруви раисининг маълум қилишича, Экибастузда ҳар ойда ўртача 220 миллион тенге электр энергияси истеъмол қилинади.

8 декабрь куни Экибастуз шаҳрида иссиқлик тармоқларида юз берган авария муносабати билан 28 ноябрь куни жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинди.

XS
SM
MD
LG