Ссылки доступа

Саудия Арабистонида ўзбекистонлик зиёратчилар чиққан автобус аварияга учради


Саудия Арабистондаги “Жидда-Мадина” автойўлида 27 декабрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 нафар ўзбекистонлик зиёратчи тан жароҳати олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, автоҳалокатга “Ал-Афаж” транспорт компаниясига тегишли Mercedes-Benz автобуси ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолгани сабаб бўлган.

Ичида 50 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус аварияга учрагани ортидан жароҳатланганларга Мадина шаҳри яқинидаги “Вади Ал-Фар'” ва “Ал-Ҳимна” шифохоналарида тез тиббий ёрдам кўрсатилгани, жабр кўрмаган зиёратчилар Мадинадаги меҳмонхонага жойлаштирилгани айтилмоқда.

“Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Ушбу мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамда тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган”, дейилган ТИВ хабарномасида.

XS
SM
MD
LG