25 декабрь оқшомида ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ вояга етмаганлар ўсмирни калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Департамент нечта вояга етмаганлар ҳибсга олингани ҳақида маълумот бермади, бироқ видеода 10 га яқин ўсмир, улардан тўрт нафари вояга етмаганни калтаклагани, яна иккитаси бу жараённи суратга олгани, қолганлари томоша қилаётганини кўриш мумкин.
Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳри бўйича матбуот маркази ҳам воқеанинг ўзи 30 ноябрь куни Душанбе шаҳрининг Фирдавсий кўчаси бўйлаб содир бўлганини хабар қилди. Матбуот марказининг хабар беришича, мактаблардан бирининг ўқувчилари ўз синфдошини калтаклаган ва бу калтакланишни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Ҳозирча қўлга олинганларнинг воқеа юзасидан фикрини билишнинг имкони йўқ. Ҳозирда ушбу факт бўйича дастлабки текширув ўтказилмоқда.
Охирги йилларда давлат органлари асосан мактаб ўқувчилари бўлган вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик содир этилишидан хавотирда.