Шаҳар суди матбуот хизмати маълумотни тасдиқлади.
“Олмаота шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан М.Козачковга нисбатан икки ой муддатга (2023 йил 18 февралгача) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди, хусусий адвокатларнинг шикоятлари қаноатлантирилмади”, дейилади Facebookдаги хабарда.
Суд тергов сирини баҳона қилиб, иш тафсилотларини келтирмади.
Чоршанба куни эрталаб суд ҳимоячиларнинг ҳибсга олинган Козачковга шахсан кафолат бериши мумкин бўлган шахслар билан суҳбат ўтказиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирмасдан қолдирди. Адвокатларнинг хабар беришича, улар судьяга эътироз билдирган.
18 декабрь куни Қозоғистон молиявий мониторинг агентлиги Kozachkov offside телеграм канали муаллифи, «Время» газетаси журналисти Михаил Козачков ҳибсга олинганини эълон қилди. У мамлакат собиқ президентининг укаси Болат Назарбоевнинг шериги “Коспаев жиноий гуруҳи”га босқинчилик ҳужумларида ёрдам берганликда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, Коспаев "босқинчилик қурбонларига ахборот ҳужумларини амалга ошириш учун Козачков хизматларидан фойдаланган". Айтилишича, Козачков ўзининг декларация қилган хизматлари учун гуруҳнинг “фаол аъзоларидан” 52 миллион тенге (тахминан 112 минг доллар) олган.
Журналист ўз адвокатлари орқали айбловларни рад этди. Журналистнинг ҳамкасблари унинг таъқиб қилинишини касбий фаолияти учун қасос деб атади.
20 декабрь куни тергов суди Козачковни 18 февралгача ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Журналистнинг адвокатлари суд қарори устидан шикоят қилган.
Козачковнинг ҳибсга олиниши журналистик муҳитда кескин реакцияга сабаб бўлди. Ўнлаб оммавий ахборот воситалари ва таҳририятлари вакиллари Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тоқаевга Козачковни озод қилишга чақирган мурожаатни имзолади. Маҳаллий матбуот ҳимояси ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари Козачковнинг ҳибсга олинишига муносабат билдиришди.
Қозоғистон Журналистлар уюшмаси “ҳуқуқ-тартибот идораларини мамлакат қонунларига ва биринчи навбатда, айбсизлик презумпциясига” риоя қилишга чақирди ва тергов органларига “Михаил Козачков ишини ҳар томонлама кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилишини маълум қилди.
19 декабрь куни Козачковни "Одил сўз" матбуотни ҳимоя қилиш жамғармаси ҳимоя қилди, у Козачковнинг "конституциявий ҳуқуқлари қўпол равишда бузилганини" эълон қилди ва расмийларни уни зудлик билан озод қилишга чақирди.
Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси “ҳукумат амалдорлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бой бизнесменларга қарши бир неча бор айбловларни эълон қилган таниқли аксилкоррупция журналисти”нинг ҳибсга олинишидан хавотир билдирди.