Ссылки доступа

Жапаров: Давлат хизматчиларининг энг юқори маоши 100 минг сомга етди


28 декабрь куни Президент Садир Жапаров раислигида Вазирлар Маҳкамасининг якуний мажлиси бўлиб ўтди, унда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Садир Жапаров ўз нутқида 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида мамлакат ялпи ички маҳсулоти дастлабки маълумотларга кўра, 7 фоизга ўсиб, 781,4 миллиард сомни ташкил этганини таъкидлади.

Президент, шунингдек, давлат хизматчилариниг маоши оширилгандан сўнг энг кўп иш ҳақи 100 минг сом (1167 доллар), энг ками – 30-40 мингни ташкил этганини айтиб, давлат хизматчиларини “Ватан манфаати йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга чақирди.

Вазирлар Маҳкамаси Раиси Оқилбек Жапаров ўз маърузасида “икки йил ичида мамлакат бюджети икки баравар кўпайганини” таъкидлаб, йил охиригача жамланма бюджет 430 миллиард сомга яқин бўлишини таъкидлади.

Оқилбек Жапаров «Қумтор» конининг қайтарилишини йилнинг “асосий ютуғи” деб атади ва 2022 йилнинг 10 ойи давомида конни ишлатишдан 26,5 миллиард сом даромад олинганини айтди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси Раиси вазирлик ва идоралар фаолиятини баҳолаш натижаларига тўхталиб ўтди.

19 та давлат органига «яхши», 3 тасига «қониқарли», биттасига «қониқарсиз», дея баҳо берилди.

XS
SM
MD
LG