Қўмита 2022 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олингани, икки йил ичида улар сони 2 баравар кўпайганини қайд этган.
“Жорий йилнинг 11 ойи давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 млрд сўм солиқ тўланган, бу ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпроқ. Бунда тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади”, дейилган ДСҚ хабарномасида.
Қўмита январь-декабрь ойлари ичида Meta ширкати 18,6 млрд сўм, Google - 14,8 млрд сўм, Apple - 6,2 млрд сўм, Вooking.соm - 1,4 млрд сўм, Netflix - 867,7 млн сўм, Xsolla - 798,1 млн сўм, Yandex - 445,5 млн сўм, Paddlе.сom - 404,2 млн сўм, LinkedIn - 234,1 млн сўм, Adobe Systems эса 180,3 млн сўм солиқ тўлаганини қўшимча қилган.