Ссылки доступа

Садир Жапаров Қирғизистондаги қирғиз ва рус тиллари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди


Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат нашрига берган навбатдаги интервьюсида Қирғизистон раҳбарияти “рус тили бутун мамлакат бўйлаб ривожланиши учун улкан қадамлар қўйганини” айтди.

Унинг сўзларига кўра, давлат хизматчилари ҳужжатларни расмий тилда юритишда “кўп хатоларга” йўл қўйишади, шу боис давлат раҳбари ҳужжатларни рус тилига таржимаси билан давлат тилида расмийлаштиришни таклиф қилган.

“Баъзи ҳолларда асосий ҳужжат қирғиз тилида, илова эса рус тилида. Чалкашмаслик учун асосий ҳужжат қирғиз тилида бўлиши ва унга русча нусхаси илова қилиниши керак. Ҳужжатларни ҳозиргача қирғиз тилидан рус тилига таржима қиламиз. Рус тили Конституциямизда давлат тили сифатида мустаҳкамлаб қўйилгани ҳаммага маълум”, — деди президент.

Давлат раҳбари, шунингдек, 2021 йилда Россия президенти Владимир Путинга Қирғизистонда 9 та рус тилидаги мактаб қурилишида ёрдам сўраб мурожаат қилганини таъкидлади.

“Шунингдек, мактабларда инглиз тили яхши ўқитилишини таъминлашга ҳаракат қиламиз. Аммо ҳозирча молия билан боғлиқ саволлар бор, чунки биз 3000 дан ортиқ мактабга малакали инглиз тили ўқитувчиларини жалб қилишимиз керак”, — таъкидлади Жапаров.

Вазирлар Маҳкамасининг аввалги йиғилишларидан бирида Садир Жапаров давлат идоралари ходимларини ҳужжатларни қирғиз тилида юритишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG