Қонун Мудофаа вазирлигини рекорд даражада молиялаштиришни ўз ичига олади, бу жорий йилга нисбатан 10 фоизга кўп, тахминан 858 миллиард доллар. Украина ва НАТО давлатларига ёрдам бериш учун тахминан 45 миллиард доллар ажратилади. Бу Байден маъмурияти дастлаб Конгрессдан сўраганидан кўпроқ. Бюджетга кўра, Киевга ҳарбий ёрдам ҳажми тахминан ўтган йил даражасида қолади.
21 декабрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Конгрессда нутқ сўзлаб, АҚШ қонун чиқарувчиларини ўз мамлакатига қўшимча ёрдам ажратишни қўллаб-қувватлашга чақирди. "Сизнинг пулингиз хайрия эмас, балки глобал хавфсизликка сармоядир, биз уни энг масъулиятли тарзда бошқарамиз", деди Зеленский.
Мудофаа вазирлигига ажратилган маблағларнинг деярли 140 миллиард доллари қурол-яроғ соҳасидаги илғор тадқиқотлар ва ишланмаларга, масалан, гипертовушли ракеталарга йўналтирилади.
Бюджетда, шунингдек, тиббий тадқиқотлар, хавфсизлик, оилалар, фахрийлар ва оилавий зўравонликдан жабрланганлар учун арзон уй-жой ва табиий офатларни тиклаш учун маблағлар ажратилади.
Аввалроқ 2023-молия йили учун бюджет лойиҳаси АҚШ Конгрессининг иккала палатаси томонидан маъқулланган эди.