Ссылки доступа

Исроил ҳарбийлари Дамашқ аэропортига зарба бергани айтилмоқда


Исроил кучлари томонидан Сурия пойтахти Дамашқ жанубига зарба бергани оқибатида халқаро аэропорт ишдан чиққан.

Бу ҳақида Яқин Шарқ ва Ғарб оммавий ахборот воситалари Сурия Қуролли кучларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишди. Суриялик ҳарбийларга кўра, ҳодиса чоғида икки нафар аскар ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган.

Қароргоҳи Британияда бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази Исроил учоқлари Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи ва Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси объектларини нишонга олгани ҳақида маълумот тарқатди.

Сурия томони хабарига кўра, ўққа тутиш Голан тепалиги тарафидан амалга оширилган. Ҳужум ҳақида Исроил тарафи ҳали изоҳ берганича йўқ.

Ўтган йили Исроил Дамашқ аэропорти дохил Сурия аэропортларига зарба беришни кучайтирган, деб ёзди Reuters агентлиги. Шу тариқа Исроил армияси Эроннинг Сурия ва Ливандаги ўз иттифоқчиларига қурол-аслаҳа етказиб беришига халақит қилишни режалаган эди.

XS
SM
MD
LG