Ссылки доступа

Қозоғистонда “Коррупцияга қарши” ташкилоти раҳбари ҳибсга олинди


Уралск тергов суди вилоятдаги таниқли жамоат арбоби Аслан Утеповни икки ойга қамоққа олди. У фирибгарлик ва пора беришга ундаганликда гумон қилинмоқда.

“Уралская неделя”нинг ёзишича, тергов Утепов сабзавот дўконини очишга воситачилик қилгани учун маҳаллий тадбиркор аёлдан 800 минг тенге (1700 доллардан ортиқ) олганини, янги йил олдидан эса ундан яна 300 минг тенге талаб қилганини даъво қилмоқда.

Утепов бу айбловларни полиция ва прокуратуранинг провокацияси, деб ҳисоблайди, чунки у уларни фаол танқид қилган.

Утеповнинг адвокати Руслан Шагатаевнинг нашрга айтишича, жамоат арбоби тадбиркорга юридик хизмат кўрсатган, чунки у Юридик маслаҳатчилар палатаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у мижозига нисбатан қилинган хатти-ҳаракатлар репрессиядан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайди.

Аслан Утепов Уралскда тиббий препаратлар, хусусан, трамадолнинг ноқонуний савдосига қарши кураши билан танилган.

XS
SM
MD
LG