Ссылки доступа

2022 йилдаги инфляция даражаси пандемия давридагидан ҳам ошиб кетди - Давстатқўм ҳисоботи


Ўзбекистонда 2022 йили истеъмол моллари ва хизматлар нархларининг ўсиши 12,3 фоизга тенг бўлган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси” ҳисоботида айтилган.

Бу кўрсаткич сўнгги уч ичидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Қиёс учун – 2021 йилнинг декабрь ойида йиллик инфляция даражаси 9,98 фоизни, 2020 йил охирида эса 11,1 фоизни ташкил этган эди.

Ўтган йили нарх ошиши бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари етакчи ўринни эгаллаган. Давстатқўм маълумотига кўра, 2022 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 15,6 фоизга (ойига ўртача 1,2 фоиз) ошган. Айни пайтда ўтган бир йил ичида ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 10,7 фоизга, пулли хизматлар эса эса 8,4 фоизга кўтарилган.

2022 йилда дон маҳсулотлари нархи ўртача 31,3 фоизга, шакар ва қандолат маҳсулотлари нархи 24,6 фоизга, сут, бошқа сут маҳсулотлари ва тухум нархи 19,1 фоизга ошган.

XS
SM
MD
LG