Ссылки доступа

Токиодан кўчиб кетишга рози бўлган оилаларга ҳар бир бола учун миллион иенагача пул тўланади


Япония расмийлари Токионинг аҳоли зич жойлашган мавзеларидан кўчиб кетишга рози бўлган оилаларга ҳар бир бола учун миллион иенагача (7700 АҚШ доллари) пул тўлайди.

Бу чора 37,7 миллион киши яшайдиган пойтахт аҳолисини кўпайтириш ва аксинча ёшлар йирик шаҳарларга кўчиб кетаётгани туфайли аҳолиси камайиб бораётган Япониянинг бошқа ҳудудларини жонлантиришга қаратилган.

Товон пулини олиш учун оила Токио ташқарисига кўчиб ўтиши ёки тоғли ҳудудларга кўчиб кетиши лозим. Янги жойда оила камида беш йил яшаши шарт — агар кимдир бу муддатдан олдин яна кўчадиган бўлса, пулни қайтариши керак бўлади.

Дастурга Япониядаги барча муниципалитетларнинг 80 фоиздан кўпроғи қўшилган: улар кўчиб ўтганларга ваъда қилинган пулнинг ярмини тўлаб беришади. Муниципалитетлар расмийлари нафақа, масофадан туриб ишлаш имконияти ва коронавирус пандемияси даврида турмуш сифатига муносабатнинг ўзгаргани чекка жойларга янги турғунларни жалб қилишига умид боғлашмоқда.

Япония ҳукумати 2027 йилга бориб Токиодан қишлоқ жойларга ўн минглаб одам кўчиб ўтишига умид қиляпти.

Японияда туғилиш камлиги ва одамлар узоқ яшагани туфайли аҳоли шиддат билан кексайиб бормоқда: мамлакатда ёши 100 дан ошган 90,5 мингдан зиёд киши яшайди. Ваҳоланки, бундай кишилар сони бундан 60 йил муқаддам, яъни 1963 йилда 100 ёшлилар сони бор-йўғи 153 нафар эди.

XS
SM
MD
LG