Ссылки доступа

Украина қуролли кучларининг Макеевкадаги зарбаси натижасида россиялик ҳалок бўлган ҳарбийлар сони 89 кишига етди


Ракетная установка HIMARS (архивное фото)

Янги йил арафасида Донецк вилоятининг Макеевка шаҳридаги Россия ҳарбий қисмларидан бирининг жойлашган жойида Украина Қуролли кучларининг зарбаси натижасида Москва томонидан тан олинган россиялик ҳалок бўлган аскарларнинг сони 89 нафарга етди.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Ҳалок бўлганлар орасида полк командирининг ўринбосари подполковник Бачурин ҳам бор.

Бинонинг темир-бетон конструкциялари вайроналарини таҳлил қилиш чоғида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг жасадлари топилди, деди Россия Қуролли кучлари бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сергей Севрюков. Унинг сўзларига кўра, ҳужумга сабаб ходимлар томонидан тақиқга зид равишда мобил телефонлардан оммавий равишда фойдаланиши бўлган.

Душанба куни Россия Мудофаа вазирлиги 63 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Вазирлик шунингдек, Украина Қуролли кучлари Макеевкага кучли портловчи каллакка эга олтита HIMARS ракетасини жўнатганини, улардан иккитаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича,Макеевкага ўт очилган HIMARS ракетаси жавоб ўқлари натижасида йўқ қилинган. Украина томони буни тасдиқламади.

Зарба 1 январь куни соат 00:01 да Макеевкадаги ҳарбийлар жойлашган касб-ҳунар мактаби биносига берилган. Воқеа жойидан олинган видеода касб-ҳунар мактаби биноси ер билан вайрон бўлганини кўриш мумкин.

Украина армиясининг Стратегик коммуникациялар департаменти ўз телеграм-каналида 400 га яқин одам ҳалок бўлганини, яна 300 нафари яраланганини даъво қилган.

Украина каналлари ҳам ҳалок бўлганлар Самара вилоятидан сафарбар қилингани ҳақида хабар берди. Буни вилоят губернатори Дмитрий Азаров тан олди.

Бир ҳужумда ўлганларнинг бу сони уруш бошидан бери Россия томонидан тан олинган энг катта йўқотишдир.

Россия армияси Украина билан урушдаги йўқотишларни ошкор қилмаяпти. Пентагон ноябрь ойида Россия ва Украина ҳар томондан 100 000 га яқин қурбон ва ярадорларни йўқотганини тахмин қилган эди.

XS
SM
MD
LG