Ссылки доступа

Ўзбекистонда йилнинг энг қиммат авторақами 348 миллион сўмга харид қилинди


Ўзбекистонда 2022 йилда онлайн кимошди орқали умумий қиймати 304 миллиард сўмдан ортиқ бўлган қарийб 120 мингта автомобиль рақами сотилди. Бу ҳақда “Gazeta.uz” нашри Республика товар-хомашё биржаси маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.

Энг қиммат “чиройли” рақам автомобиль эгасига 348 миллион сўм, энг арзони 494 минг сўмга тушган.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Авторақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган.

Ҳудудлар бўйича энг кўп авторақам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31 фоиз), Самарқанд ва Қашқадарё (8 фоиздан) вилоятларига тўғри келган.

2021 йил давомида Республика товар-хомашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайти орқали 298,8 миллиард сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақам сотилган эди.

Эслатиб ўтамиз, авторақамлар онлайн савдосидан тушган маблағнинг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилади.

XS
SM
MD
LG