Ссылки доступа

Украина: Эрон дронларини бошқараётган рус ҳарбийлари номи очиқланди


Украина матбуоти Эрон томонидан етказиб берилаётган Shahed камикадзе-дронларини бошқараётган Россия ҳарбийлари шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Россия армияси ушбу дронлар воситасида украиналик ҳарбийлар ва инфратузилма объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.

“Слідства.Інфо” ҳамда “Нашi грошi.Львiв” журналистлари суриштирув жараёнида аниқлашича, Россия мудофаа вазирлиги ҳузуридаги учувчисиз авиация давлат маркази ҳарбийлари 2022 йилнинг ёзида Эроннинг Кашан шаҳрида “армия мусобақалари”да қатнашиш ниқоби остида Shahed дронларини бошқариш бўйича сабоқ олган. Жумладан, махсус машғулотларда иштирок этган РФ ҳарбий-ҳаво кучлари капитани Андрей Степовой, лейтенант Евгений Глухов ҳамда ҳарбий хизматчилар Сергей Созинов ва Глеб Пивкин Россияга қайтгач, дрон операторларини тайёрлаш билан шуғулланган.

Журналистлар Кашан шаҳрида 2022 йил август ойида ўтказилган “армия мусобақалари” Эрон томонидан Россияга дронларнинг дастлабки қисми етказиб берилган вақтга тўғри келганига эътибор қаратишган.

Украина расмийлари ва бир қатор хорижий давлатлар разведка хизматларига кўра, Эрон Россияга мунтазам равишда камикадзе-дронлар етказиб бермоқда. Расмий Москва ва Теҳрон буни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG