Ссылки доступа

Қирғизистон жанубида қиз ўғирлашда гумон қилинган икки шахс қўлга олинди


Ўшда қизни мажбуран турмушга чиқариш мақсадида ўғирлаганликда гумонланиб икки эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, воқеа 31 декабрь куни соат 16:30 атрофида содир бўлган. Бишкек-Ўш йўлида патруль милиция инспекторлари Ўзган шаҳри йўналишига чиқиб кетган йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсни пайқаб қолишди. У Қирғиз-Чек қишлоғида тўхтатилган.

“Машинанинг ичидан ёш қизнинг ёрдам сўраган қичқириғи эшитилди. Аниқланишича, қизни ўз хоҳишига қарши турмушга бериш мақсадида Ўш шаҳридан Қоракўлжа вилоятига мажбуран олиб кетишган. 25 ёшли икки фуқаро Ўш туман ИИБ тергов бўлимига топширилди”, — дейилади ИИВ хабарида.

Ҳозирда милиция томонидан қайд этилганидек, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бош прокурор Қурманқул Зулушев 2021 йилнинг 12 ойида Қирғизистонда аёлларни ўғирлаш ва мажбуран никоҳга олиш билан боғлиқ 560 та факт қайд этилганини маълум қилганди.

Қирғизистонда янги Жиноят кодексига кўра, қизни турмушга бериш мақсадида ўғирлаганлик учун жазо кучайтирилди. Бундай жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш муддати 5 йилдан 7 йилгача.

XS
SM
MD
LG