Ссылки доступа

Ўзбекистонда аҳоли аёзли кунларда энергия таъминотидаги эҳтимолий узилишлардан огоҳлантирди


Ўзбекистон Энергетика вазирлиги келгуси ҳафтада кутилаётган аномал совуқ кунлари энерготизимда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилди.

Хабар қилинишича, биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа обектларига электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотини барқарор етказиб бериш чоралари кўрилади.

Бунинг учун автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.

Йирик ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.

Энерготизимдаги йирик истеъмолчиларнинг кунлик электр энергияси истеъмоли камайтирилади ва тежалган 11−12 млн кВт-соат электр энергияси аҳоли истеъмолига йўналтирилади.

Энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш, барча истеъмолчиларни бир маромда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.

Шунингдек, аномал совуқ кунларида тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш учун электр ва газ таъминоти корхоналарида туну-кун ишлайдиган 1000 дан ортиқ махсус бригада ташкил этилди. Ушбу бригадалар муаммоларни тезкорлик билан бартараф этилишини таъминлайдилар.

XS
SM
MD
LG