Теракт уюштиришда гумонланаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари 31 декабрь куни Янги йил кириб келишидан бир неча соат олдин Истанбулнинг Башакшеҳир туманида амалиёт давомида ҳибсга олинган.
Портловчи моддалар бўйича эксперт дея таърифланган Ўзбекистон фуқаросини депортация қилиш жараёни бошлангани айтилмоқда.
Туркия хавфсизлик идораларига кўра, икки гумондор Афғонистондаги ИШИД террорчилик гуруҳидан кўрсатма олган ҳолда, Истанбулда 2017 йилдаги каби қонли теракт уюштиришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 2017 йил 1 январь тунида Истанбулдаги “Reina” тунги клубига бостириб кириб, автоматдан одамларни ўққа тутган эди.
Ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 70 га яқин одам яраланган. 2020 йил сентябрь ойида Туркия суди Машариповни 40 та умрбод қамоқ жазосига тенг муддатга озодликдан маҳрум этган.
Истанбулда теракт уюштиришда гумонланаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди

Туркия полицияси янги йил арафасида Истанбулда қўпорувчилик ҳаракатини содир этишни режалаштирган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини қўлга олди, деб хабар берди Sabah нашри. Ҳуқуқ идоралари икки шахс ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоси эканини айтмоқда.