Ссылки доступа

Тожикистонда ун арзонлашди, тухум эса қимматлашди


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, Тожикистон бозорларида ун нархи бир ҳафта аввалгига нисбатан уч фоизга арзонлашган.

ФАО маълумотларига кўра, уннинг арзонлашишига хориждан ун импортининг ўсиши сабаб бўлган.

Ҳозир Тожикистон бозорларида биринчи навли бир қоп ун 280 дан 320 (28 дан 32 долларгача) сомонийгача туради. Ўсимлик мойи ва шакар нархи ўзгаришсиз қолди.

ФАО озиқ-овқат нархлари индекси энг кўп сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари савати учун ойлик нархларнинг ўзгаришини акс эттиради, 8 январь куни БМТ веб-сайтида эълон қилинган ва Тожикистондаги саккизта бозор маълумотларига асослангани айтилади.

Шу билан бирга, охирги икки ҳафтада тухумнинг ўртача нархи 2 фоизга ошди, бу ўтган ойга нисбатан 1 фоизга кам, лекин ўтган йилга нисбатан 33 фоизга қиммат.

XS
SM
MD
LG