Ссылки доступа

Тошкентдаги айрим бозорлар вақтинча ёпилди


Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, Тошкентдаги “Бек барака” савдо комплекси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 3 кунга ўз фаолиятини тўхтатди

EFFECT.UZ нашрига кўра, “Абу Сахий” савдо маркази ҳам тадбиркорлар ва харидорлар учун ўз иш фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Бозорларни вақтинча ёпиш қарорига "Ипподром" бозоридаги ҳодиса сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, 10 январь куни Тошкентдаги собиқ “Ипподром” ҳозирги «Чилонзор буюм савдо комплекси» ҳудудидаги 3-4 айвонлар ён томони ва 5-6 айвонлар орқа томонида йўлакларда ўрнатилган соябонлар (навес) қор қалин ёққанлиги сабабли оғирликни кўтара олмай қулаб тушган.

Шу ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилинган. Ушбу савдо дўконлари вақтинчалик ёпилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилди.

XS
SM
MD
LG