Ссылки доступа

Ўзбекистон энг яхши паспортлар рейтингида уч поғона юқорилади. Мамлакат Ўрта Осиё бўйича фақат Туркманистондан олдинда


Henley & Partners консалтинг компанияси Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотларига асосланиб, 2023 йилнинг биринчи чораги учун Жаҳон паспортлари индекси натижаларини эълон қилди. 

Япония кетма-кет бешинчи йил дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида етакчилик қилмоқда. Японияликлар 227 давлатдан 193 тасига визасиз (ёки мамлакатга келганда виза олиш орқали) ташриф буюришлари мумкин. Сингапур ва Жанубий Корея 192 та визасиз йўналиш билан иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон паспорти эса бошқа давлатлар позицияларидаги ўзгаришлар туфайли Индексда 88-ўриндан 85-ўринга кўтарилди. Ҳисобот даврида мамлакатда визасиз саёҳат бўйича келишувлар тузилмаган. Ўзбекистон паспорти эгалари дунёнинг 59 давлатига визасиз саёҳат қилишлари мумкин.

Паспорти охирги ўринда турган Афғонистон фуқаролари 27 давлатга визасиз боришлари мумкин. Бу Япониядан 166 та давлатга кам дегани. Helen & Partners экспертлари таҳлили паспорт кучи ва мамлакатнинг иқтисодий қудрати ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.

Шунингдек, Ироқ (29 та визасиз йўналиш) ва Сурия (30) паспорт эгалари нафақат визасиз саёҳат қилиш, балки иқтисодий ривожланиш имкониятларидан ҳам маҳрумдир.

XS
SM
MD
LG