Хабарга кўра, паст полли автобуснинг узунлиги 10,5 метр бўлиб, у газ двигатели билан жиҳозланган. Автобус 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан 26 таси ўриндиқли, биттаси ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган.
Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, қолган 100 та автобус яқин кунларда пойтахтга етиб келади. Янги автобуслар харид қилиш учун шаҳар бюджетидан 1 миллиард сом ажратилди.
Пойтахт маъмуриятининг Транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш департаменти директори Мақсат Нусувалиевнинг маълум қилишича, Бишкек шаҳар ҳокимлигининг шаҳар транспорт бошқармаси автопарки балансида 476 та автобус бор.