Ссылки доступа

Тожикистон Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартномани узайтирди


“Барки Тожик” давлат энергетика холдинги ва Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat —DABS - «Брешна» энергетика компанияси Тожикистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартномани узайтирди.

Бу ҳақда Толибон ҳукуматининг Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги хабар бермоқда, унга кўра Брешна ва Барки Тожик ўртасидаги электр энергияси импорти бўйича шартнома 2023 йил охиригача узайтирилган.

Мазкур бошқарманинг Твиттердаги саҳифасида маълум қилинишича, муддатни узайтириш тўғрисидаги шартнома Барки тожик компанияси раҳбари Маҳмадумар Асозода ва Брешна раҳбари Мулло Муҳаммадхониф Ҳамза томонидан имзоланган.

Твиттерда, шунингдек, имзолаш маросимида Толибон ҳукумати энергетика ва сув ресурслари вазирлиги раҳбари мулла Абдуллатиф Мансур иштирок этгани хабар қилинган. Учрашув ва музокаралар 10 январь куни Туркияда бўлиб ўтди.

Барки Тожик ва Брешна ўртасидаги янги шартнома ҳақида батафсил маълумот йўқ ва шунинг учун Тожикистон 2023 йилда қўшни давлатга қанча электр энергияси етказиб бериши маълум эмас. Бироқ ўтган йили Брешна вакиллари Тожикистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш деярли икки бараварга ошганини билдирган эди.

Кобул Тожикистондан электр энергиясининг асосий харидорларидан бири ҳисобланади. 2022 йилнинг биринчи олти ойида Тожикистондан Афғонистонга қарийб 734 миллион киловатт-соат электр энергияси экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 276 миллион киловатт/соатга кўпдир. Кейин Афғонистон учун бир киловатт электр энергияси нархи 4,5 сент экани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу қўшни давлатнинг 9 вилояти Тожикистондан импорт қилинадиган электр энергиясидан фойдаланади.

2022 йил август ойида давлат энергетика холдинги раҳбари Асозода афғон томонининг электр тўловлари бўйича 28 миллион доллар қарзи борлигини айтиб, бу ҳолатни афғон банкларидаги DABS ҳисоб рақамларидан пул ўтказишдаги қийинчиликлар изоҳлади. Қўшни давлат бу муаммони ҳал қилиш йўлидаги асосий тўсиқ сифатида афғон банкларига қарши санкцияларни тилга олди. 2022 йил бошида Брешнанинг Барки тожикдан 33 миллион доллар қарзи бор эди. Брешна қарзни тўлиқ тўлашга муваффақ бўлдими ва жорий йилнинг 1 январь ҳолатига қарз қолдиғи қанча эканлиги номаълум.

Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги электр энергиясини етказиб бериш бўйича келишув Тожикистон Афғонистонда инклюзив ҳукумат йўқлиги учун Толибон сиёсатини доимий равишда танқид қилиши, расмий Душанбенинг ўзи эса доимий равишда дипломатик алоқага эга эмаслигини даъво қилиши фонида узайтирилди. Толибон, ўз навбатида, Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG