Ссылки доступа

Жиззахда 1 сентябргача электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади


Президент раислигида ўтган видеоселекторда автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 2023 йил 1 сентябрга қадар Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

10 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Унда 2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ сианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштирилади. 1 июнга қадар Пистали конида 6-гидрометаллургия заводини ишга туширилади.

Шунингдек, август ойида «Ёшлик-1» мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлашни таъминлаш топширилган. Автомобильсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун ҳам қатор вазифалар белгиланган.

Хусусан, 1 сентябрга қадар хусусий инвесторларни жалб қилиб, Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади. Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери тўлиқ қувватга чиқарилади.

XS
SM
MD
LG