Ссылки доступа

Интернет узилиши оқибатида Тожикистон иқтисодиётига етказилган зарар 2 миллион долларни ташкил қилди


Интернетнинг қасддан ўчирилиши Тожикистон иқтисодиётига 2022 йилда 2 миллион доллар зарар келтирди, деб хабар беради Tpo10VPN.com.

Тожикистонда, портал маълумотларига кўра, жами 936 соат узилишлар содир бўлган, бундан 78 мингдан ортиқ мамлакат фуқароси жабрланган.

Шу тариқа, Тожикистон интернет ёпилишидан энг кўп жабр кўрган 23 давлат рўйхатида 19-ўринни эгаллади.

Тожикистон ҳукумати ҳукуматга қарши намойишлар пайтида интернетга киришни тўсиб қўйишга мойил. Мутахассисларнинг фикрича, бу воқеа жойидан олинган видео ва суратлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга юборилишининг олдини олиш мақсадида қилинмоқда.

Ўтган йили ТБМВнинг Рушан тумани аҳолиси Хоруғ томон ҳаракатланаётган ҳарбий карвон йўлини тўсиб қўйгани ва “аксилтеррор операцияси” бошланиши билан 17 майдан бошлаб Тожикистонда интернетга кириш тўсиб қўйилган эди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, интернетга уланиш фақат 25 июнь куни кечқурун тикланган.

Тожикистон аҳолиси интернет, жумладан, мобил интернет сифати ёмонлиги ва тезлиги пастлигидан доимо шикоят қилади. Баддиком ташкилоти томонидан 2020 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, Тожикистон мобил интернет тезлиги бўйича 124 давлат орасида энг паст ўринлардан жой олди.

Тожикистонда интернет тезлиги президент Имомали Раҳмон томонидан ҳам ўтган йил охирида мамлакат парламентига Мурожаатномасида танқид қилинган эди.

XS
SM
MD
LG