Ссылки доступа

Қирғизистонда сиёсатчи Канат Исаев уй қамоғига озод этилди


11 январь куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Канат Исаевни уй қамоғига озод қилди. Бу ҳақда Озодликка унинг адвокати Бексултон Осмонов маълум қилди.

Канат Исаевнинг Facebookдаги саҳифасида унинг суд биносидан чиқиб кетаётгани акс этган видео эълон қилинди.

Первомайский туман суди Канат Исаевнинг уй қамоғига озод этилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Қайд этилганидек, собиқ депутат билан биргаликда бу ишда яна уч нафар шахс – M.M.A., Р.Д.С. ва Ж.Р.M. ҳам чиқарилган. Суд бу айбланувчиларнинг исмларини ошкор қилмади.

2017 йил сентябрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Канатбек Исаевнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. У Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Жиноятга тайёргарлик кўриш”, “Оммавий тартибсизликлар” ва “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ёки ҳокимиятни зўрлик билан ушлаб туриш” моддалари бўйича гумон қилинмоқда. Ушбу иш доирасида Канатбек Исаев қарийб бир йил давомида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда сақланган. 2018 йилнинг 18 июлида Бишкек шаҳар суди уни уй қамоғига озод қилди.

Бироқ ўтган йилнинг 23 октябрида Канат Исаев яна бир ой муддатга кўрсатилган иш бўйича Бишкек Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилган эди.

Канат Исаевнинг ҳибсга олиниши Кампиробод иши деб аталадиган фаоллар ва сиёсатчиларнинг оммавий ҳибсга олинишига тўғри келди.

XS
SM
MD
LG