Ссылки доступа

Нурсултон Назарбоев “Фахрий сенатор” унвонидан маҳрум этилди


Собиқ президент Нурсултон Назарбоев “Фахрий сенатор” унвонидан маҳрум этилди, деди парламент сенати раиси Маулен Ашимбаев.

“Конституциявий суднинг қарори бор, эртага биз “Биринчи Президент – Элбоши тўғрисида”ги қонунни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қиламиз. Савол фахрий сенатор унвони ҳақида эди. Бу Конституциядан олиб ташланганлигини ва қонун тўхтатиб туришга тайёрланаётганини ҳисобга олиб, регламентимиздан “Фахрий сенатор” унвонини олиб ташладик. Буларнинг барчаси умумхалқ референдуми натижаларига кўра амалга оширилаётган ҳаракатлардир”, — деди Сенат спикери Маулен Ашимбаев.

Нурсултон Назарбоев “Фахрий сенатор” унвонини 2019 йилнинг июнь ойида қизи Дариға Назарбоевадан Сенат раиси бўлиб ишлаган вақтида олган эди.

Январь ойидаги қонли воқеалардан сўнг жамоатчилик орасида собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг таъсири заифлашгани ҳақида фикр тарқалмоқда. 2022 йил июнида Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдумдан сўнг асосий қонундан биринчи президент Нурсултон Назарбоевга ҳаволалар чиқариб ташланди ва кузда пойтахт Нур-Султондан Остона номига ўзгартирилди. Бир кун аввал Қозоғистон Конституциявий суди бир гуруҳ парламент депутатларининг мурожаатини кўриб чиқди ва “Биринчи президент – Элбоши тўғрисида”ги қонунни ўз кучини йўқотган деб топишга қарор қилди. Қарор матнида айтилишича, “ҳозирда Қозоғистон Республикаси Конституциясида ушбу қонунни “ўз кучини йўқотган деб топилиши керак бўлган ҳолда сақлаб қолиш учун қонуний асослар мавжуд эмас”.

XS
SM
MD
LG