Ссылки доступа

Қаршидаги қозонхонада газ портлади


Қашқадарёнинг қозонхоналаридан бирида газ портлади. Портлаш оқибатида қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушди.

Қарши шаҳридаги қозонхоналарнинг бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар қилди.

11 январь куни соат 21:25 ларда Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли 1, 2, 3-уйларни иситиш учун мўлжалланган қозонхонада газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган. Портлаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, Қарши шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ФВ бўлими бошлиғи ҳамда масъул ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

Ҳозирда мутасадди идора вакиллари томонидан қозонхонани тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG