Ссылки доступа

Польша Украинага Леопард танкларини бермоқчи


Польша президенти халқаро коалиция таркибида Украинага Леопард танкларини юборишни режалаштираётганини маълум қилди.

Киев анча вақтдан бери Леопард каби оғир ҳарбий техникалар етказиб беришни сўраб келаётган эди. Бу Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашида сезиларли қадам бўлади.

Президент Владимир Зеленский июлдаги саммитда НАТОни Украинага эшиклари очиқлигини ваъда қилиш билан чекланмасликка чақириб, Киев ҳарбий альянсга қўшилиш учун “кучли амалий қадамлар”га муҳтожлигини айтган эди.

Бироқ, Германия ҳукумати вакили Украинага “Леопард” жанговар танкларини жўнатаётганидан хабардор эмаслигини билдирди.

Германияда ишлаб чиқариладиган Леопард танкларини учинчи давлатга қайта экспорт қилиш учун Берлин ҳукуматининг розилигини талаб қилинади.

XS
SM
MD
LG