Тўхташ сабаби — кучли совуқ туфайли дизель ёнилғисининг музлаши. Актобе вилояти Хромтау тумани қутқарувчилари йўловчиларни Хромтау шаҳридаги кемпингга олиб кетган.
Қурбонлар йўқ, фуқароларнинг иссиқлик таъминоти назоратга олинган. Ҳозирда автобусдаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консуллиги вазиятни назоратга олган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ҳудудида ноқулай об-ҳаво кунларида қийин аҳволга тушиб қолган ватандошлар мамлакатнинг Остонадаги элчихонаси, Олмаота ва Ақтаудаги бош консулликларига мурожаат қилишларини эслатиб ўтган.
Аввалроқ ҳам Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинганди. Улар умумтаълим мактаби ва масжидга вақтинча жойлаштирилган. Шундан сўнг Ўзбекистон Транспорт вазирлиги барча йўловчилар соғ-саломат ҳолда йўналишда ўз сафарини давом эттираётганини маълум қилган.
12 январь куни Қозоғистондаги Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 819-километрида Краснодар-Сариоғоч йўналишида ҳаракатланаётган, ичида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус тўхтаб қолди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.