Ссылки доступа

Ўшда уюшган жиноий гуруҳ аъзосининг ўлдирилиши: Бишкекда яна бир гумонланувчи қўлга олинди


Бишкекда Ўш шаҳрида оғир жиноят содир этганликда гумон қилинган қидирувдаги шахслардан бири қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1998 йилда туғилган Шакир уулу Курсантбек Бишкекда қўлга олинган. Ички ишлар вазирлиги бошқа гумондорларни қўлга олиш чоралари давом этаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ 1995 йилда туғилган Раимберди уулу Оқилбек ва 1995 йилда туғилган Қўрғонбай уулу Эламан Чуй вилоятида Қирғизистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олингани хабар қилинган эди. Кейинроқ яна бир гумонланувчи Нурбек Чубаков Ўш вилоятида қўлга олингани маълум бўлди.

13 январга ўтар кечаси Ўш шаҳри марказида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида можаро келиб чиққан, натижада улардан бири калтакланиб ўлган, яна бири шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди. Жиноятни ташкиллаштиришда гумон қилиниб, Қора-Сув туманида яшовчи, жиноий муҳитда «Женго» лақаби билан танилган Қодир Досонов қўлга олинди.

Унинг уч шериги ҳам қидирувга берилган.

XS
SM
MD
LG