Ссылки доступа

Польша авиаширкати Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқчи


Польшанинг Lot Polish Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Варшавани тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқчи.

Бу ҳақда хабар берган Uzbekistan Airports матбуот хизмати илк йўловчи чартер рейси 2023 йил 10 мартга мўлжалланганини маълум қилган. Рейслар Boeing 787 самолётида ўн кунда бир марта амалга оширилиши режалаштирилган.

Қароргоҳи Варшавада жойлашган Lot Polish Airlines дунёдаги энг йирик Star Alliance авиаиттифоқи аъзоси саналади.

Аввалроқ 3 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатнов 10 январдан тиклангани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG