Ссылки доступа

Бишкек суди қозоғистонлик фаоллар Диана Баймагамбетова ва Асхат Жексебаевни ҳибсдан озод қилди


Қирғизистон пойтахтининг Октябрь туман суди 16 январь куни қозоғистонлик фаоллар Асхат Жексебаев ва Диана Баямагамбетовани ҳибсдан озод қилди.

Улар суд залида озод қилинди. Суд Қирғизистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича фаолларга нисбатан бошпана сўраш аризасини асос қилиб кўрсатиб, ишни тугатишга қарор қилди.

“Қирғизистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” моддаси чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун келган ҳолатларига тааллуқли эмас.

“Шунинг асосида бизни озод қилишди. Биз қочқинлик мақомини сўрадик ва ўз сўровимизни топширдик. Келинг, энди нима бўлишини кўрамиз”, — деди Асхат Жексебаев Озодлик билан суҳбатда.

Суд қарори ҳали кучга кирмаган. Прокурор унга нисбатан 10 кун ичида протест келтириши мумкин.

Ноябрь ойи бошида фуқаролик фаоллари Асхат Жексебаев ва Диана Баимагамбетова Қирғизистонга жўнаб кетгани ва у ерда бошпана сўрагани маълум бўлган эди. 30 октябрь куни улар давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб, қўлга олинган ва шундан сўнг Бишкекдаги тергов изоляторида сақланмоқда. Жексебаевнинг сўзларига кўра, унинг соғлиғи нормал ва фақат "баъзида қон босим кўтарилади". Бишкекдаги маҳкамада фаолларни қўллаб-қувватлаш учун Қозоғистондан фаоллар Бесжан Толеубеков ва Дидар Каиров келган.

- Қозоғистонда қонун бўйича яшаш учун ҳамма нарсани қилдим, аммо муваффақиятга эриша олмадим. Расмийлар биз билан мулоқотга чиқишмаяпти. Пул топа олмаганим учун кетишга мажбур бўлдим, ҳисобларим блокланди”, - дейди Асхат Жексебаев.

Диана Баимагамбетова изоҳ беришдан бош тортди.

50 ёшли Асхат Жексебаев ва 30 ёшли Диана Баимагамбетова 2021 йил октябрь ойида “Қозоғистон демократик танлови” ва “Коше партияси” (Қозоғистон судлари томонидан экстремистик ташкилотлар номи берилган) ҳаракатларида иштирок этганликда айбланиб судланган 13 нафар фаолдан эди.

XS
SM
MD
LG