Ссылки доступа

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиш тўхтатилди


Жорий йилнинг 15 январидан эътиборан Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиш техник муаммолар туфайли тўхтатилган. Бу ҳақда TOLOnews телеканали Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) миллий энергетика компаниясидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

DABS вакили Сафиуллоҳ Аҳмадзай Ўзбекистон томони билан электр таъминотини қайта тиклаш бўйича музокара олиб борилаётгани, аммо бу борада ҳали аниқ жавоб олинмаганини айтган.

Икки ҳафта олдин Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича келишув муддатини узайтирган эди. Унга мувофиқ, расмий Тошкент қўшни давлатга қиш давомида 450 МВт электр энергияси етказиши керак.

Афғонистон пойтахти Кобул аҳолиси қаҳратон шароитида электр тақчиллигидан азият чекаётгани айтилмоқда. Ўзбекистонда ҳам аномал совуқ сабаб энергетик бўҳрон юзага келган.

XS
SM
MD
LG