Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудида қишки таътил муддати 23 январгача узайтирилди


Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида маҳаллий расмийлар аномал совуқ туфайли қишки таътил муддатини жорий йилнинг 23 январигача узайтиришга қарор қилишган.

Маълумотларга кўра, мазкур қарорлар ортидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилояти, Андижон , Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида III чорак дарс машғулотлари кейинги ҳафтанинг душанба кунидан бошланади.

Бу орада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги об-ҳаво шароити барқарорлашгунига қадар ўқувчиларни вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласи кўриб чиқилаётганини билдирган.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво шароити барқарор бўлмагани важидан мактаб ва ОТМларда қишки таътил муддати бир неча бор кўчирилган, бу борада берилган пала-партиш қарорлар ижтимоий тармоқларда ота-оналар ва ўқитувчилар норозилигига сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG