Ссылки доступа

Қўшма Штатлар ўзбек чегарачиларига 600 минг долларлик махсус ускуналарни совға қилди


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига 225 дона “FLIR” инфрақизил монокуляр тақдим этган.

Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълумотига кўра, ускуналарни Чегара қўшинлари номидан полковник Бахтиёр Мансуров қабул қилиб олган.

Қайд этилишича, мазкур кузатув ускуналари ўзбекистонликларга АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилувчи Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида ҳадя қилинган.

“Қиймати 600 минг долларга тенг ускуналар АҚШнинг хавфсизлик соҳасида Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдамининг бир қисми ҳисобланади”, дейилган дипломатик идора хабарномасида.

XS
SM
MD
LG