Ссылки доступа

KKS-Sicim ходимлари талаби бўйича ҒҚВ ҳокими: Иш ҳақини 50 фоизга ошириш шартномаларда кўзда тутилмаган (видео)


Ғарбий Қозоғистон вилояти (ҒҚВ) ҳокими Наримон Турегалиев KKS-Sicim компанияси ходимларининг иш ҳақини 50 фоизга ошириш ҳақидаги талабини ўринсиз деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда у 17 январь куни Остонада ҳукумат йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан айтиб ўтди.

– Жамоа шартномасидан ташқари ходимлар ва иш берувчи ўртасида икки томонлама шартномалар ҳам мавжуд. Уларда иш ҳақини 50 ёки 100 фоизга ошириш назарда тутилмаган. Шартномада фақат 20 фоизга ўсиш кўрсатилган. Шунинг учун [ишчиларнинг талаблари] ўринсиз”, — деди Наримон Турегалиев.

ҒҚВ ҳокимининг сўзларига кўра, корхонада ўртача иш ҳақи 280 минг тенгени (жорий курс бўйича тахминан 600 доллар), энг юқори маош 800 минг тенге тахминан 1700 долларни ташкил қилади.

- Агар ишчилар [иш ҳақини 20 фоизга оширишга] рози бўлмасалар, биз музокараларни давом эттирамиз. Эртага кечқурун Италиядан [компаниянинг] энг катта раҳбари келади. У келгач, биз яна муҳокама қиламиз”, деди ҳоким Қозоғистондаги KKS-Sicim раҳбари Жузеппе Роделлига ишора қилиб.

Қолаверса, ҳоким қонун талабига ишора қилиб, ишчилар ишга бориши кераклигини айтиб, мумкин бўлган чора-тадбирлар ҳақида огоҳлантирди. 3000 га яқин одам ишлайдиган KKS-Sicimнинг 500 га яқин ишчиси иш ҳақини 50 фоизга оширишни талаб қилиб ишга боришдан бош тортди, дейди у.

16 январь куни эрталаб соат тахминан 6 ларда ҒҚВнинг Бурлинский тумани Пугачево қишлоғида жойлашган компаниянинг юзлаб ходимлари иш ҳақини 50 фоизга оширишни талаб қилиб, ишга келмади. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ишчилар тунни компания базаси яқинида ўтказишган. Сешанба куни иш ташлаш иккинчи кун давом этди. Бу ҳақда Озодликка ишчиларнинг ўзлари хабар беришди. Бир кун аввал, ишчиларнинг сўзларига кўра, KKS-Sicim компанияси раҳбарияти вакиллари Атирау вилоятининг Қоработан шаҳридан келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бўлган.

Нефть ва газ магистраль қувурларини ётқизиш билан шуғулланувчи Италия KKS-Sicim ва Қозоғистоннинг КазКомСервис қўшма корхонаси KKS-Sicim КПО (Карачаганак Петролеум Оператинг) консорциуми учун пудратчи сифатида ишлайди.

XS
SM
MD
LG