Ссылки доступа

Сурхондарёда университетга киритиш ваъдаси билан фуқароларни қарийб 153 миллион сўмга алдаган шахслар ушланди


Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жарқўрғон туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.А. ва Ш.А. ўзаро тил бириктириб, 2022 йилда МЧЖ шаклидаги нодавлат университетини ташкил этишиб, ушбу муассасада ўқиш истагини билдирган 18 нафар фуқаронинг жами 152,9 млн сўмини қўлга киритишиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган. Бу ҳақда прокуратура департаменти матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Хабарномада сўроқ қилинаётган А.А.га нисбатан фирибгарлик жинояти учун сиртдан айб эълон қилиниб, қидирув эълон қилингани урғуланган.

Айни пайтда мазкур департаментнинг Денов туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда фуқаро Х.М. Тожикистонда таҳсил олаётган 21 нафар талабанинг ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кўчириб бериш эвазига жами 15 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқлангани айтилган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилган хабарномада.

XS
SM
MD
LG