Ссылки доступа

“Фарғонаазот” корхонаси Indorama Corporation ширкатига сотилмоқда


Шавкат Мирзиëев 2019 йил 6 май куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрган пайти

Ўзбекистондаги минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик заводлардан бири “Фарғонаазот” АЖнинг 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилган.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлиги энг мақбул таклиф Сингапурнинг Indorama Corporation компанияси томонидан тақдим этилганини билдирган. Олди-сотди қиймати қарийб 140 миллион долларни (130 млн доллар ва 107 млрд сўм) ташкил этади.

Инвестор корхонани модернизация қилиш учун 100 миллион доллар инвестиция киритиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Келишув шартларида корхонанинг ижтимоий дастурларини сақлаб қолиш, ходимлар сони ва иш ҳақини қисқартирмаслик, улар малакасини ошириш ҳамда замонавий экологик назорат тизимини ишлаб чиқиш ҳам кўрсатилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги қайдича, Indorama Corporation 38 та мамлакатда 160 дан зиёд ишлаб чиқариш майдонларига эга халқаро саноат конгломератидир.

Олди-сотди шартномасининг асосий шартлари (tеrm sheet) тўғрисидаги келишув жорий йил 16 январь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи арафасида ташкил этилган бизнес-форумда имзоланган.

XS
SM
MD
LG