Ссылки доступа

АҚШда халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Молдовада қўлга олинди


Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари террорчилик жиноятларини содир этишда гумонланаётган ўзбекистонлик эркакни қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот Молдова полицияси маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс экстремистик ташкилотларнинг нуфузли аъзоси сифатида Ўзбекистон ва АҚШда халқаро қидирувга берилган.

30 ёшли шахс илгари ҳам Молдова ҳудудида одам ўлдиришга қасд қилишда айбланиб, жазо муддатини ўтаган.

Кишинёв шаҳридаги тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган гумонланувчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG