Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Санэпидхизмат беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилгани, ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли экани билдирилган.
Хабарномада ишчилари заҳарланган қурилиш фирмасининг номи келтирилмаган, шунингдек, ишчилар заҳарланишига сабаб бўлган овқат қаерда тайёрланганига ҳам аниқлик киритилган эмас.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўзбекистонликларга сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни тавсия қилган.