Ссылки доступа

Душанбеда блогер «ҳақоратли» видеолар учун ҳибсга олинди


Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳри бўйича департаменти яна бир блогер қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Ички ишлар вазирлигининг 17 январь куни тарқатган хабарида айтилишича, 21 ёшли блогер Хабибулло Ҳимматзода Инстаграм ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очиб, тинимсиз жамоат ахлоқини камситувчи, беҳаё сўзлар ва қўпол сўзларга тўла видеоларни тарқатмоқда.

Бу борада блогернинг ўзи ва яқинларининг фикрини билишнинг имкони йўқ. У Инстаграм саҳифасида нима ёзгани ва қандай видеоларни жойлаштиргани ҳам номаълум. Бошқа тафсилотлар расмийлар томонидан ошкор этилмаган. Мавжуд расмий маълумотларга кўра, пойтахтнинг Шоҳмансур тумани суди ушбу блогерни 5 суткага маъмурий қамоққа олган.

Сўнгги ойларда расмийлар “одобсиз сўкиш ва ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар”ни қўллаганликлари учун бир нечта блогерларни ҳибсга олишган. Уларнинг аксарияти 10 кундан 15 суткагача маъмурий қамоққа олинган.

Блоггерларнинг ҳибсга олиниши ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Баъзилар ҳокимиятнинг бундай қарорларини қўллаб-қувватласа, бошқалари блогерлар уларнинг ҳибсга олинишини инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб атайди.

XS
SM
MD
LG